Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ ИШИМИЗ

Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади, дейиш мумкин. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ФВБ бошлиғи полковник А.Абдухаликов, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари адлия полковниги Б.Худойбердиев ва Бухоро ҳарбий прокурори адлия полковниги У.Абдурахимов раҳбарлигида, бошқарма ҳарбий хизматчилари билан “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг ишимиз” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Адлия полковниги Б.Худойбердиев сўзга чиқиб, Бухоро гарнизони ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида қисқача тўхталиб ўтиб, ҳарбий хизматчилар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликни бузиш ҳолатлари ҳанузгача содир этилаётганлигини, фуқароларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, ҳарбий хизматчи деган юксак номга доғ тушуириб келинаётганлиги ачинарли ҳол эканлигини, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг айрим ҳарбий хизматчилари томонидан хизмат интизоми ҳамда қонун бузиш ҳолатлари содир этилганликлари мухокама қилиб, танқид остига олиб ушбу салбий ҳолатларни олдини олиш борасида бир қатор топшириқлар бериб ўтилганлигини айтиб ўтди.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай масъулият борлигини ҳис этади.

Ўтказилган семинар давомида иштирокчиларга айнан шу масъулиятнинг мазмун – моҳияти тушунтирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech