Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

“2019-2020 ЙИЛЛАРДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ” ИЖРОСИ БЎЙИЧА ЖОРИЙ ЙИЛ 9 ОЙИ МОБАЙНИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижроси юзасидан коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий тизимлар самарадорлигини ошириш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 2020 йилнинг биринчи ярми давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жихатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 10 апрелдаги  ПФ-5706-сонли Фармони ҳамда “Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил
10 апрелдаги ПҚ-4276-сонли қарорига асосан Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги “Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиянинг янги таркибини тузиш тўғрисида”ги
38-сонли буйруғи қабул қилинган.

         Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 20 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 7-сонли баённомасини ижро учун қабул қилиш тўғрисида”ги 65-сонли буйруғи қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил
9 июндаги 281-сонли буйруғига асосан “Ишонч телефони” ташкил этилган. 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 77 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилган, ўрганилган мурожаатларнинг 16 таси қаноатлантирилган, 46 тасига тушунтириш берилган, 9 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 6 таси кейинги ҳисобот даврига қолдиқ бўлиб ўтган.

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси фавқулодда вазиятлар хавфи бор ҳудудладан кўчириш масалалари бўйича,
1 таси табиий офатдан яшаш жойлари зарар кўрган ҳолларда бошқа иморат қуришда ёрдам сўраганлар, 6 таси фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарувчи ҳолатлар бўйича (ноқонуний қурилишлар, дамба қуриш, кўчкининг оқибатлари ва ҳ.к), 2 таси қутқарув хизматининг фаолияти бўйича, 15 таси фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ходимларнинг ҳаракатлари бўйича, 3 таси рухсатнома, маълумотномава ҳужжатлар олиш бўйича, 4 таси фавқулодда вазиятлар вазирлигига иш (хизмат)га қабул қилиш бўйича,
15 таси ижтимоий масала (иш ҳақи, пенсия, уй-жой ва ҳ.к) бўйича, 20 таси турли масалалар бўйича ҳамда 10 таси фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятига тааллуқли бўлмаган масалалар бўйича қилинган.

Ишонч телефони орқали коррупция ва манфаатлар тўқнашувига оид мурожаатлар келиб тушмаган.

Шунингдек, шахсий таркибда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ хулқини шакллантириш мақсадида вазирлик Марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилмаларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини ҳамда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида “Менинг бошқармам (отрядим) жиноятдан холис ҳудуд” деган фикр билан яшаш ғоясини шакллантириш, “Қонун ва адолат-устивор, жиноятга жазо-муқаррар” принципини ҳаётга тадбиқ этишда мақсадида суҳбатлар, шунингдек, шахсий таркиб иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь кунида қабул қилинган «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ўрганиш юзасидан семинарлар, ҳамда “Коррупция жамият кушандаси”, “Коррупция салбий иллат”, “Пора-энг ёмон чора” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилган бўлиб, жами 675 маротаба тадбирлар ўтказилган бўлиб ушбу тадбирларга жами 23021 нафар ҳарбий хизматчи, хизматчи ва уларнинг оила аъзолари жалб қилинган.

 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини тартибга солувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизаси тегишли тартибда Тошкент давлат юридик университети магистрантлари иштирокида ўтказилиб келинмоқда.

 

                                                                   Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech