Техноген фавқулодда вазиятни олди олинди

Жорий йилнинг 6 июль куни соат 13:27да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси 82 уйда жойлашган “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ “Чуқурсой” ишлаб чиқариш участкаси ҳовлисида турган контейнердан нохуш хид ва кучли овоз чиқганлиги тўғрисида ҳабар тушган.

Кўрсатилган манзилга соат 13:50 да, Тошкент шаҳар қутқарув отряди, Олмозор туманини ҳарбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмларидан бўлинмалар етиб бориб. Контейнерни сув билан совутишган.

Аниқланишича Хитойдан Чилонзор туманида жойлашган корхонага 20 тн. контейнер ичида икки турдаги Фреон ҳамда суюлтирилган газ мавжуд бўлган кимёвий моддалар олиб келинган.

Хаво хороратининг юқорилиги сабабли контейнернинг юқори қисмида жойлашган Refrigerant gas/ Фреон R 410 A газ суюқлиги қадоқдан ёрилиб тутун ҳосил қилган.

Контейнер зарарсизлантирилиб юк манзилига етказилди.

Davlat ramzlari