Жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилди

2019 йилнинг 20 июль куни, тонги соат 04:50ларда “Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг Тезкор навбатчи-диспетчерлик гуруҳига, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 240,3 км.да ҳаракатланган “DAMAS” русумли енгил автомобили бошқарувни йўқотиб, ушбу йўналишда ҳаракатланган “MAN” русумли юк автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган. Бунинг натижасида, “DAMAS” русумли автомашинадаги 5 нафар йўловчилардан, 4 нафари турли даражада тан жароҳатлар олган.

Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб боришди. Тўқнашув оқибатида автомашина ичида сиқилиб қолган йўловчини, қутқарувчилар гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида машинадан чиқариб олишди. Шунингдек, барча жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Davlat ramzlari