Бухоро вилояти Шофиркон туманида магистрал газ қувурида содир бўлган фавқулодда вазият тўғрисида маълумот

 

2019 йил 20 июль тахминан соат 21.50да Бухоро вилояти Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан ўтувчи Зирабулоқ магистрал газқувур линияси («Газли-Чимкент»  йўналишидаги) юқори босимли газ қувурининг 76 км.да ёрилиш содир бўлган.

Газ қувурида содир бўлган фавқулодда вазият даврида қувурда газ босими 33-34 атмасферани ташкил қилиб, мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолат газ қувурининг пайванд чоки очилиб кетиши оқибатида юзага келган, натижада зарарланган қувурдан газ сизиб чиқиши ҳамда кейинчалик ишқаланишидан алангаланиш содир бўлган. Газ сизиб чиқишини тўхтатиш мақсадида газ қувурининг 73 ва 100 км.лардан газ тармоғи ўчирилган. Содир бўлган фавқулодда вазият жойи энг яқин аҳоли пунктидан тахминан 45-50 км узоқликда жойлашган бўлиб, фавқулодда вазиятдан жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишларига «Ўзтрансгаз» АЖнинг авария - тиклаш гуруҳларининг 15 нафар шахсий таркиби ва 12 та махсус техникалари жалб этилиб, ҳозирда ёрилган газ қувурида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси,  ФВБ ЁХБ ва Миллий Гвардия рахбарлари етиб боришган.

Davlat ramzlari