Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Ёнғиндан яна бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

2019 йилнинг 24 август куни соат 13 дан 05 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Дўмбрабод” маҳалласи Новза Қозиробод кўчасида жойлашган кўп қаватли 9-уйнинг 4-қаватидаги 11-хонадонда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудликда 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 1 та автонарвон юборилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 13:15 да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:30 да ўчирилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан 1971 й.т. хонадон эгаси фуқаро Д.К. қутқарилган ҳамда уйнинг 30 кв.метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида уйнинг 3 кв.метр майдонида ички жиҳозлари ёнган. Ёнғинни тахминий сабаби сигарета чекишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech