FVV ogohlantiradi:
3 mart kuni ob-havo o'zgaruvchan, ayrim joylarda yomg'ir yog'adi, Qoraqalpog'iston Respublikasi va Xorazm viloyatida kechasi va ertalab yomg'ir, qor yog'adi. Buxoro va Navoiy viloyatlarida yog'ingarchilik kutilmaydi. Ayrim joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 0-5*S iliq, kunduzi 10-15*S iliq bo'ladi.

Қарши шаҳрида янги қурилаётган бинода юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида юзага келган вазият тўғрисида бирламчи маълумот

Жорий йилнинг 23 июнь куни соат 21:30да Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси “Насаф Травел” меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. Бунинг оқибатида, 1 нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган.

Мазкур вазият юзасидан, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия ва Прокуратура органларининг ҳудудий  бошқармалари шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб боришган.

Айни вақтда, ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech