Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

3 та ён қўшни уйлари ёнғиндан зарарланди

2019 йилнинг 24 июль куни соат 08.30да Андижон шаҳар “Маданият” МФЙ 1-тор кўчасидаги уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 08.34да етиб борган ва ёнғин соат 08.39 да қуршаб олиниб, соат 09.08да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 4-уйнинг 50 кв.м. майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари, 2 ва 6-уйларнинг 15 кв.м. майдондан том қисмилари ёниб зарарланган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг жами 250 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаганлиги ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодисанинг келиб чиқиши 4-уйда ёш болалар назоратсиз қолдирилиб, олов билан ўйнашлари, деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech