FVV ogohlantiradi:
2 iyun kuni ob-havo o‘zgaruvchan, yog‘ingarchilik kutilmaydi. Faqat Andijon, Namangan va Farg‘ona viloyatlarida kechasi ayrim joylarida qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ib, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, ayrim joylarda 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 34-39*S issiq bo‘lib, shimol hamda cho‘l hududlarida 40-42*S gacha issiq bo‘ladi.

Ҳафта учун башорат

Бугундан ва 15 майгача республика бўйича Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жануби-ғарбий ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ёғингарчиликсиз ёзги об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати шу кунларда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража атрофида бўлади. Бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан ўртача 2-3 даражага юқори бўлади.

16-17 майда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудлари Каспий денгизи ҳудудларидан кириб келадиган нисбатан салқин ва нам ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Шу сабабли Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида шу кунларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

18 майда бу салқин ва нам ҳаво оқимлари республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади, бунинг натижасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир тўхтайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи ҳарорат шу кунларнинг меъёрий қийматларигача пасаяди ва 25-30 даража атрофидани ташкил қилади.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech