FVV ogohlantiradi:
24 sentyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Havo harorati 22-27*S iliq bo'ladi.

ҲАЙДОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказидан берилган маълумотларига кўра, 2020 йил 24-25 январь кунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, шамол тезлиги секундига 15-20 м. гача  кучайиши,  йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.                                      

Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишингизни сўраймиз:

автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

ҳайдовчиларимизнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: (95) 146-87-08, (95)300-05-22 (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38, 10-50.

Ўзингиз ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйманг!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech