FVV ogohlantiradi:
13 noyabr kuni ob-xavo joylarda o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 10-15 C iliq bo'ladi.

Яшаш уйида ёнғин

2019 йилнинг 20 сентябрь куни соат 09 дан 08 дақиқа ўтганда Самарқанд шаҳри Ислоҳот кўчаси 15-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 10 дақиқада етиб борган вақтда уй том қисми қуюқ тутун билан қоплангани маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида 15-уйда яшовчи фуқаро Л.К. хонадонининг 18 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда фуқаро Д.П. хонадонининг 21 кв.метр майдонда томи ва шифти ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 70 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳодисанинг тахминий сабаби электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech