FVV ogohlantiradi:
15 dekabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol shardan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 0-5C iliq buladi

Миробод туманидаги қўшни уйларда ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 12 август куни 22:23 да Тошкент шаҳри Миробод тумани “Тонг Юлдузи” маҳалласида жойлашган 1, 174 ва 178-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 22:28 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:48 да қуршаб олинган ва 23:30 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда Ҳамал кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро О.М. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.

Ҳамал кўчасидаги 1-уйнинг 130 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб, аланга майдони кенгайиши оқибатида Фарғона йўли кўчасида жойлашган 174 ва 178-уйлардаги хужрахоналарининг 10 кв.м. майдондан том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 105 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech