FVV ogohlantiradi:
15 dekabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol shardan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 0-5C iliq buladi

Самарқанд шаҳридаги автомобилларга газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 12 август куни соат 17:27да Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси 5-уйда жойлашган “Автогаз-Инвест” оилавий корхонасига қарашли кўп ёқилғили автомобилларга суюлтирилган газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш автоэкипажи ва 2 та ёрдамчи техникалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 17:30 да етиб борган ва ёнғин соат 17:40 да қуршаб олиниб, соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида шохобчанинг 2 та газ ва 1 та бензин қуйиш колонкалари, 200 кв.метр майдонда шифти, томи ҳамда оператор хонасининг ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби шохобчага ёқилғи қуйиш учун келган “НЕКСИЯ 1” русумли автомобилга бензин қуйиш вақтида электр статик ҳодисаси рўй бериши.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech