FVV ogohlantiradi:
17 noyabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 10-15 C iliq bo'ladi.

Сел оқибатлари бартараф этилди

2019 йил 9 июль куни соат 16:00да “Қамчиқ” довонида кузатилган кучли ёмғир ёғиши ва Эртошсойга қуйиладиган Сапрамат сойида сув сатҳининг кўтарилиши  натижасида довонда жойлашган “Эртош” аҳоли яшаш пункти ҳудудида сел-тошқин ҳолати кузатилди.

Ушбу сел-тошқин натижасида 27 та хўжалик қатновини амалга оширадиган ички йўлнинг 200 метр қисмига тош-лойқа массасини келиб тушиши ва қатнов учун йўлни яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлди.

Юқорида кузатилган мазкур ҳолат юзасидан “Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 июль куни сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш учун “Қамчиқ” довонида фаолият кўрсатувчи ФВДТ хизматларидан иборат штаб ташкил этилиб шу куннинг ўзида махсус техникалар ёрдамида сел-тошқин оқибатида йўлга келиб тушган тош-лойқа массасини олиб ташлаш ишлари амалга оширилиб йўлда қатнов тикланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech