FVV ogohlantiradi:
17 noyabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 10-15 C iliq bo'ladi.

“Wang Da Group” МЧЖ ҳудудидаги трасформаторда ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 26 август куни соат 22 дан 15 дақиқа ўтганда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Тараққиёт МФЙ С.Алимов кўчаси 20-уйда жойлашган “Wang Da Group” МЧЖга қарашли метални қайта ишлаш корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган. 

Воқеа жойига зудликда 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари йўналтирилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 5 дақиқада етиб борган вақтида корхона ҳудудида жойлашган 2 та “ТМ-35” русумдаги трансформаторлар очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22 дан 22 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 00 дан 25 дақиқа ўтганда тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғиндан корхонанинг 740 кв.метр майдонда ишлаб чиқариш бинолари сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech