FVV ogohlantiradi:
21-25 avgust kunlari ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 17-22*S iliq, kunduzi 33-38*Sgacha issiq bo'ladi.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2532]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 41-сон, 547-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомнинг 23-бандига асосан буюраман:

  1. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ

Тошкент ш.,

2013 йил 21 ноябрь,

136-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 21 ноябрдаги 136-сон буйруғига
ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низом

Мазкур Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 432-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сонли «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 547-модда) мувофиқ давлат ёнғин назорати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг мақсади ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ёнғинлардан ҳимоялаш, шунингдек ёнғин натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишдан иборат.

I боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс;

Олдинги таҳрирга қаранг.

давлат ёнғин назорати органлари — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлинмалари;

(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ёнғин-профилактика кўриги давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган объектларда жойлашган тадбиркорлик субъектларига ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

  1. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш вақтида текшириш ўтказишга, ҳуқуқий таъсир чораларни қўллашга, тадбиркорлик субъекти фаолиятига тегишли ҳужжатлар ва тушунтиришлар талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди, бундан тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги, ижара шартномаси (агар тадбиркорлик субъекти бино, иншоот ёки хонани ижарага олган бўлса), объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳақидаги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ёнғин хавфлилиги ҳақидаги ҳужжатлар мустасно.

Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш тадбиркорлик субъекти фаолиятини бирор-бир тарзда чеклашга ёки тўхтатиб қўйишга олиб келмаслиги лозим.

Ёнғин-профилактика кўриги натижаси бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишиш талаб этилмайди. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш жараёнида текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилмайди, давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома талаб этилмайди.

(4-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

II боб. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш учун асос

  1. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш учун давлат ёнғин назорати органи раҳбарининг ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи (бундан буён матнда буйруқ деб юритилади) асос бўлади.

Буйруқ мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади. Буйруқда ёнғин-профилактика кўриги ўтказиладиган тадбиркорлик субъекти ва тегишли объект номи, жойлашган манзили, кўрикни ўтказиш санаси, унда қатнашадиган давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими кўрсатилиши лозим.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш санаси, кўрик ўтказиладиган объектлар тадбиркорлик субъектига бир ҳафта олдин мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги билдиришномани тилхат билан топшириш орқали маълум қилинади.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш) зарурати билан боғлиқ бўлганда тадбиркорлик субъектининг аризасига асосан кўрикни ўтказиш муддати ўн кунга қолдирилади. Бунинг учун ариза кўрик ўтказиладиган кунга қадар тегишли давлат ёнғин назорати органига тақдим этилиши лозим.

(7-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

  1. Ёнғин-профилактика кўриги тадбиркорлик субъектида белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади. Мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ ёнғин хавфлилигига кўра биринчи гуруҳга киритилган объектларда кўрик икки иш куни давомида ўтказилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Умумхалқ ва диний байрамлар, халқаро ва республика спорт мусобақалари, форумлари, юқори мартабали чет эл делегацияларининг ташрифи билан боғлиқ ҳамда сиёсий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ташкил қилиш вақтида ушбу тадбирлар бўлиб ўтадиган объектда ва унинг 150 метр радиусида жойлашган объектларда, шунингдек мавсум бошланишидан олдин болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилади.

(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

III боб. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин хавфлилиги бўйича гуруҳларга бўлиш

  1. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилигига кўра уч гуруҳга бўлинади.
  2. Биринчи гуруҳга тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган қуйидаги объектлар киради:

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган ўта муҳим, биринчи ва иккинчи тоифали муҳим объектлар;

ШНҚ 2.01.19-09 «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш»га асосан портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «А» ва «Б» тоифаларига киритилган объектлар;

пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш пунктлари ва қайта ишлаш ташкилотлари;

сақлаш сиғимидан қатъи назар, пахта терминаллари;

суткасига минг тоннадан ортиқ дон ва дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари;

янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган, кенгайтирилаётган, техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган ва капитал таъмирланаётган объектлар;

баландлиги ўн қаватдан юқори бўлган маъмурий ва жамоат бинолари;

юз нафар ва ундан кўп ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар ва ётоқхоналар;

портловчи моддалар, кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни сақлаш омборлари мавжуд объектлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

доимий тарзда юз нафар ва ундан кўп кишилар жойлашишига мўлжалланган даволаш ва соғломлаштириш муассасалари;

деҳқон (озиқ-овқат), ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари, савдо-кўнгилочар мажмуалар (савдо комплекслари).

(11-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

  1. Иккинчи гуруҳга тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган қуйидаги объектлар киради:

ШНҚ 2.01.19-09 «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш»га асосан портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «В1-В4» тоифасига киритилган объектлар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

доимий тарзда эллик нафардан юз нафаргача кишилар жойлашишига мўлжалланган даволаш ва соғломлаштириш муассасалари;

(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

юз ва ундан кўп ўриндиққа эга бўлган маданий-томоша муассасалари, маданий-оммавий тадбирлар ўтадиган объектлар;

баландлиги уч қаватдан ўн қаватгача бўлган маъмурий ва жамоат бинолари;

минг нафардан кўп киши учун мўлжалланган стадион ва манежлар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

юз нафаргача ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар ва ётоқхоналар;

суткасига минг тоннагача дон ва дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари.

  1. Учинчи гуруҳга тадбиркорлик субъектларга тегишли бўлган қуйидаги объектлар киради:

ШНҚ 2.01.19 «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш»га асосан портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «Г» ва «Д» тоифаларига киритилган объектлар;

биринчи ва иккинчи гуруҳларга киритилмаган объектлар.

IV боб. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш муддатларини режалаштириш

Олдинги таҳрирга қаранг.

(14-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари ўзларига бириктирилган ҳудудда жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларнинг ёнғин хавфлилигига кўра гуруҳларга бўлинган рўйхатини шакллантиради.

Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектига тегишли объектларда бир йил давомида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.

(15-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

V боб. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш

  1. Ёнғин-профилактика кўригини бошлашдан олдин давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахси хизмат гувоҳномасини кўрсатади, буйруқ билан тадбиркорлик субъектини таништиради ва битта нусхасини тақдим этади.
  2. Давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахслари кўрикни бошлашдан олдин тадбиркорлик субъектини мазкур Низом, кўрик ўтказишда фойдаланиладиган ёнғин назоратига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар билан таништириши, тадбиркорлик субъекти талаби билан ушбу ҳужжатлар нусхаларини олиш имкониятини яратиб бериши лозим.
  3. Ёнғин-профилактика кўриги объект ҳудудини, биноларини, хоналарини, иншоотларини (шу жумладан қурилиш ва реконструкция босқичида), эвакуация йўлларини, технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналарини, объектнинг ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситаларини, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини, ёнғин ўчириш техникасини, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини ишга яроқлилигини кўздан кечириш йўли билан амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ёнғин-профилактика кўриги ўтказилаётган тадбиркорлик субъектига тегишли объектдан ёки унинг бир қисмидан келишув (шартнома) асосида бошқа тадбиркорлик субъекти (тадбиркорлик субъектлари) фойдаланаётганлигидан қатъи назар, у тўлиқ ёнғин-профилактика кўригидан ўтказилади.

(18-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

  1. Давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахслари ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш жараёнида ёнғинга қарши тарғибот ўтказади, шу жумладан, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини ва ёнғинни автоматик тарзда ўчириш тизимларидан фойдаланишни, ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилишни, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғин-техника қуролларини қўллашни ўргатади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(20-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(21-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ўтказилган ёнғин-профилактика кўриги натижаси бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ тавсиялар маълумотномаси икки нусхада расмийлаштирилиб, бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилади. Тавсиялар маълумотномасида зудлик билан бартараф этилиши лозим бўлган, ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ҳамда объектда маълум бир муддат мобайнида ёнғинга қарши режим ўрнатилишини назарда тутувчи тавсиялар ёзилади.

(22-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Тавсиялар маълумотномаси тегишли тадбиркорлик субъектига қарашли объектнинг назорат-кузатув йиғма жилдига тикилади. Давлат ёнғин назорати органларининг ҳар бир бўлинмасида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб рақамланган, тикилган ва давлат ёнғин назорати органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

(23-банд Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

VI боб. Якуний қоида

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ

2013 йил 14 ноябрь

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ

2013 йил 20 ноябрь

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)
____________________________________________________

(буйруқ чиқараётган орган номи)
B U Y R U Q
_____________________________________________________

(буйруқнинг номи)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомга мувофиқ______________________________________________________________________

(ёнғин-профилактика кўригини ўтказувчи орган номи)

томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш мақсадида буюраман:

1. ____________________________________________________________________________

(ёнғин-профилактика кўриги ўтказиладиган тадбиркорлик субъекти номи, манзили,

____________________________________________________________________

кўрикдан ўтказиш санаси)

ёнғин-профилактика кўриги ўтказилсин.

2. Кўрик______________________________________________________________________

(ёнғин-профилактика кўригини ўтказадиган

____________________________________________________________________

мансабдор шахсларнинг Ф.И.О., лавозими)

3. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказишда аниқланган камчиликларни бартараф этилишига эришиш мақсадида давлат ёнғин назорати органининг тавсиялар маълумотномаси икки нусхада тузилиб, бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилсин.

4. Мазкур буйруқ талабларини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш
____________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими )

га юклатилсин.

Бошлиқ

 

__________

М.Ў.

______________________

   

(имзо)

 

(Ф.И.О.)

______________шаҳар (туман)

       

20___ йил «___» _______ ___________-сон

   

Изоҳ: агар битта буйруқ билан бир нечта объектларда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилиши белгиланса, буйруқнинг 1-бандида ҳар бир объект манзили, кўрикдан ўтказиш санаси алоҳида кўрсатилади, 2-бандда ҳар бир объектда ким томондан кўрик ўтказилиши кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

БИЛДИРИШНОМА

___________________________________________________________________________га

(тадбиркорлик субъекти номи, манзили)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомга асосан Сизга тегишли бўлган қуйидаги объектларда:

____________________________________________________________________
____________________________________________________________________
(объектлар номи ва манзили кўрсатилади)

20___ йил «___»________ да ёнғин-профилактика кўриги ўтказилиши маълум қилинади.

Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш) зарурати билан боғлиқ бўлганда Сизнинг аризангизга асосан кўрикни ўтказиш муддати ўн кунга қолдирилади. Бунинг учун ариза кўрик ўтказиладиган кунга қадар тақдим этилиши лозим.

__________________________________________________________

___________

(давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахсининг Ф.И.О., лавозими)

(имзо)

20____ йил «____» ________

 

М.Ў.

     

(2-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 29 октябрдаги 546-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-1, 03.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон — 2020 йил 4 мартдан кучга киради)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(4-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

_______________________________________
(давлат ёнғин назорати органи номи)

Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини
бартараф этиш бўйича ___ -сон тавсиялар маълумотномаси

20___ йил «____» __________

   

____________________________________________________________________
(тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг номи)

Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича қуйидагиларни амалга оширилиши тавсия этилади:
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Жойида бартараф этилганлари:
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тузди: __________________________________________________

____________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими)

(имзо)


Танишдим ва битта нусхасини олдим

_________________________________________________

____________

(тадбиркорлик субъекти мансабдор шахсининг Ф.И.О.)

(имзо)

       
       

(5-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(6-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш китоби

Т/р

Ёнғин-профилактика кўригини ўтказган давлат ёнғин назорати органи, мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими

Тадбиркорлик субъектининг номи ва манзили

Кўрик ўтказилган сана

Тавсиялар сони

Жойида бартараф этилган камчиликлар сони

 

1.

           

2.

           

3.

           

...

           

(7-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 31 январдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2532-2, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 637-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2019 й., 10/19/2532-1/4101-сон; 12.03.2020 й., 10/20/2532-2/0292-сон)

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech