Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Нурота туманида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

 

Навоий вилояти Нурота туманида “Бошқарув органлари ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик - штаб ўқув машқи ўтказилди.

Туман алоқа ва марказлашлган хабар бериш тизимини барқарор ишлашини текшириш, ФВДТ бошқарув органлари, куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўз вазифаларини бажариш даражасини аниқлаш, фавқулодда вазият ҳудуддан аҳоли эвакуацияси, уларга ҳаёт маромини таъминловчи зарурий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек қутқарув ишларни олиб боришда моддий-техник таъминот масалаларини кўриб чиқиш, асосийси юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш ўқув машқининг бош мақсади бўлди. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech