FVV ogohlantiradi:
6 dekabr куни ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 2-7*S sovuq, kunduzi 2–7*S iliq bo'ladi.

“ҚАМЧИҚ” ДОВОНИДА КЕТМА-КЕТ АВАРИЯ СОДИР БЎЛДИ: ФВВ ҚУТҚАРУВЧИЛАРИНИНГ ТЕЗКОР ҲАРАКАТЛАРИ НАТИЖАСИДА ЖАРОҲАТЛАНГАН ҲАЙДОВЧИЛАР ҚУТҚАРИЛДИ.

Йўл-транспорт ҳодисаси “Қамчиқ” довонида, аниқроғи Тошкент – Ўш халқаро автомобиль йўлининг 247 километрида содир бўлди. Бугун соат 16:00 лар атрофида “МАЗ” русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасидаги темир-бетон тўсиққа  урилган.

   Бу вақтда "ИСУЗУ" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси “МAЗ” юк автомашинасининг ортидан тўқнашмаслик учун автомобилни олиб қочмоқчи бўлди, аммо олд томонида ҳаракатланиб кетаётган бошқа юк автомобилига бориб урилди. Бир неча дақиқадан сўнг ФВВнинг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бўлими ходимлари воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларни автомобиллар ичидан чиқариб олди.  Жароҳатланган ҳайдовчиларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани шифохонасига юборилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, уларнинг саломатлиги жойида.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech