Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Республика чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш чоралари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – республика ҳудудидаги чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, сувда юзага келадиган нохуш ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилиш, ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб вазифаларни муҳокама қилиш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 164-сонли қарори ижросини таъминлаш” мақсадида, 2018 йил чўмилиш мавсумида дам олувчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.  Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари билан биргаликда республика ҳудудидаги сув ҳавзаларида 146 та ўрганишлар ўтказилган. Чўмилиш ҳавзаларида хавфсизлик қоидалари бўйича 810 та огоҳлантирувчи шартли белгилар ўрнатилиб, 47 та кузатув миноралари ташкил қилинган.

Аҳоли орасида чўмилиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширилиши ҳам бу борада аҳоли ва айниқса ёшларнинг билимларини оширишга хизмат қилиб, огоҳликка чақиришда катта ўрин тутади. Бу борада 2018 йилдан 2019 йилнинг шу кунга қадар республика бўйича 25 та семинар ва 1999 та суҳбатлар ташкил қилиниб, 94286 та эслатмалар тарқатилган.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech