Куни кеча Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят “Ёшлар иттифоқи” кенгаши билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармалари шахсий таркиби иштирокида “Қувноқлар ва зукколар - 2019” кўрик танловининг учинчи саралаш босқичи ўтказилди.
“Қувноқлар ва зукколар” жамоалари кўрик танловини ташкил этиш Низоми”га мувофиқ саралаш босқичи тўртта шарт асосида ўзаро беллашишди ва шарт мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди.
Кўрик танловнинг натижасига кўра, 1-ўринни Наманган вилояти бошқармасининг “Лочинлар” терма жамоаси, 2-ўринни “Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг “Қамчиқ лочинлари” терма жамоаси ва 3-ўринни Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Темурийлар” терма жамоаси эгаллади.
Мазкур ўтказилган мусобақада фаҳрли ўринларни эгаллаган жамоаларга Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари томонидан телевизор, чанг ютгич ва бошқа турдаги қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек “Энг зукко жамоа ”, “Энг фаол қиз”, “Энг фаол йигит”, “Энг билимдон жамоа” номинацияси бўйича дипломлар ҳамда ҳамкор ташкилотларга вазирликнинг “Ташаккурнома”лари топширилди.