Shrift o'lchami: A A A
Sayt rangi: A A A A
FVV ogohlantiradi:
16 sentyabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol g'arbdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 24-29 C issiq bo'ladi.

Темур тузуклари билимдони

Куч тузилмаларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёш ходимлар ўртасида ўтказилган “Темур тузуклари билимдони” танловининг республика босқичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Милллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 июль кунидаги қўшма қарори асосида жорий йилнинг июль-август ойларида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Марказий аппарати, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек унинг қуйи тизимларидаги ёш ходимлар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш ва ҳудудий босқичлари ўтказилди.

Мазкур танловнинг республика босқичи эса жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи пресс-клубида ташкил этилиб, унда танловнинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар ёш ҳарбий хизматчилар ўзаро беллашдилар.  

Танловнинг якуний босқичида “Амир Темур ва ҳозирги замон”, “Амир Темурнинг ҳарбий сабоқлари” ҳамда “Амир Темур ўгитлари билимдони” шартлари юзасидан ҳакамлар томонидан тақдим этилган саволлар бўйича иштирокчилар ўзларининг эгаллаган билимлари асосида синовдан ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳудудий босқич ғолиби, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Жиззах вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати катта инспектори катта лейтенант Фаррух Абдурахманов фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Республикамиз миқёсида илк маротаба ўтказилган мазкур танлов ҳар томонлама қизиқарли ва баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди. Бу каби танловларнинг ўтказилиши ёш ходимларни китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини ўрнак қилиш орқали ёшларда ватанпарварлик руҳини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

O'xshash yangiliklar

Nima uchun ob-havo har xil bo‘ladi?

Ha, nima uchun? Yerga tushayotgan issiqlik manbai har doim osha-osha, Yerga yetib keladigan quyosh energiyasi miqdori Yer shakli, uning yuzasi va sayyoramizni orab turgan havo qobigining gaz tarkibi o…

Республика ўқув амалий семинари

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Жиззах аккумулятор заводи акциядорлик жамиятида Объектларда фуқаро муҳофазаси тузилмаларини шахсий таркибини тайёрлашнинг долзарб масалалари мавзусида республика ўқув ам…

Yuksak e’tirof!

Albatta xar bir kasbning oziga yarasha mashaqqatlari bor. Lekin, dunyoda shunday kasblar borki, insondan matonat, iroda, tezkorlik va albatta kasbiy mahoratni talab qiladi. Qutqaruvchilik kasbi xam an…

МДҲга аъзо давлатларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгашнинг навбатдаги йиғилиши

Жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгашининг навбатдаги ХХХII йиғилиши бўлиб ўтди…

ФВВ тизимида 8 нафар ходимларга “полковник” махсус унвони топширилди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлариги навбатдаги полковник махсус унв…

Юксак эътироф

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 август кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хиз…

Davlat ramzlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech