Ҳар ишда биз фаолмиз. Жорий йилнинг 7 февраль куни Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳам акция доирасидаги тадбирларини эрта тонгдан Сирдарё тумани Тадбиркорлар маҳалласидан бошлади.
Ушбу тадбирларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ҳар тарафлама кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, қолаверса туман ҳудудида тозалаш, ободонлаштириш ишлари шунингдек, таъмир талаб кўчаларга тош-шағал тўкиш ишларини олиб боришни мақсад қилган ҳолда "Биз яхшилик занжирининг биримиз" акцияси ўтказилмоқда.