Бугун ҳам Тошкент шаҳар Бектемир туманида Фавқулодда вазиятлар вазири маслаҳатчиси Баҳодир Валиев, туман ҳокими маслаҳатчиси Ойбек Сапаев, ФВ бўлими инспектор ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг Зилола ва Чашма маҳаллалари ҳудудларидаги ташқи ёзувларнинг давлат тили талабларига мослиги ҳолатларини ўрганиб чиқдилар.
Ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари давомида тумандаги Роҳат кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли пешлавҳаларда бир қатор хатолик ва камчиликлар аниқланди. Шунингдек, гўзаллик салонлари, дорихоналар, савдо мажмуалари раҳбарлари билан мулоқотлар ташкил қилиниб, “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг мазмун- моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тарғибот ва амалий ёрдам тадбирларидан келиб чиқиб, объектлар эгалари яқин кунларда ўзларига қарашли бино ва иншоотлардаги пешлавҳа ҳамда бошқа ахборот матнларини давлат тили талабларига мувофиқ ҳолда тайёрлашларини маълум қилдилар.