FVV ogohlantiradi:
14 dekabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yomg'r yog'ib qorga aylanishi mumkin. Buxoro va Navoiy viloyatlarida kechasi va ertalab ayrim joylarda yomg'ir qor yog'adi. Qaraqalpog'iston Respublikasi, Xorazm va Surxondaryo viloyatlarida yog'ingarchiliksiz. Tuman tushishi mumkin. Shamol g'arbdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 0-5C iliq buladi

1 июль кунидан вазирлик Марказий аппаратида эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ўз фаолиятини бошлади

Аввал хабар берганимиздек, вазирлик Марказий аппаратида эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этилган. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 19 март кунидаги “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди. Янги ташкил этилган хизматга профессионал сурдотаржимонлар ишга қабул қилинди. Агарда эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар кўнгилсиз ҳолат ёки қийин вазиятга тушиб қолиб, ёрдамга муҳтож бўлсалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида барча зарурий алоқа воситалари билан жиҳозланган диспетчерлик хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Таъкидлаш жоиз, хизматининг асосий вазифаси этиб, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч тезкор хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш белгиланган.

ВИДЕОАЛОҚАГА ЧИҚИШ   Jus Talk         (+998) 93 – 501-50-54

                                                                   (+998) 93 – 501-50-58  

ТЕЛЕГРАМ орқали алоқага чиқиш          (+998) 93 – 501-50-54

                                                                   (+998) 93 – 501-50-58

ТЕЛЕФОН РАҚАМИ                                    (+998) 71 – 212-66-00

Электронный манзил                                          ds@fvv.uz

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech