FVV ogohlantiradi:
8 avgust kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi, faqatgina Qoraqalpog'iston Respublikasi va Xorazm viloyatida ayrim joylarda qisqa muddatli yomg'ir yog'ib, momaqaldiroq bo'lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi, 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 33-38*S issiq bo'ladi.

Шайлик синовдан ўтказилди

 

Куни кеча Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Самарқанд ҳалқаро аэропортида Ички ишлар, Божхона, Соғлиқни сақлаш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, Санитар-эпидемиологик осойишталик маркази билан ҳамкорликда “Республика ҳудудига ўткир респиратор вирусли касалликларнинг четдан кириб келишининг олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Машғулот икки босқичда: назарий ва амалий ҳаракатлардан иборат бўлди, назарий босқичда, ўткир респиратор вирусли касалликлар, уларнинг эпидемияси, дунёдаги вазият тўғрисида ўқув семинари иштирокчиларига батафсил маълумот берилди. Амалий босқичда эса ўткир респиратор вирусли касалликка гумон қилинган йўловчи аниқланганда, ҳалқаро аэропорт санитария-карантин пункти ходимларининг тегишли хизматлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалда синовдан ўтказилди.

Машқ якунига кўра, халқаро аэропортда хизматни олиб борувчи тузилмалар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳолатлар юзага келганда, харакатланишга тайёр, деб баҳоланди.

 

ФВВ Матбуот хизмати

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech