FVV ogohlantiradi:
8 avgust kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi, faqatgina Qoraqalpog'iston Respublikasi va Xorazm viloyatida ayrim joylarda qisqa muddatli yomg'ir yog'ib, momaqaldiroq bo'lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi, 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 33-38*S issiq bo'ladi.

“Қамчиқ” довонида Қўмондонлик – штаб ўқув машқи ўтказилди

2019 йилнинг 10-11 декабрь кунлари “Қамчиқ” довонида “Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда Тошкент ва Наманган вилоятлари ФВДТга кирувчи хизматлар ҳамда бошқарув органларининг куч ва воситаларининг ҳаракати” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди. Унда Наманган ва Тошкент вилоятлари Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДқТ)га кирувчи куч ва воситалари жалб этилди.

Ўқув машқи ФВДТга кирувчи бошқарув органли ва кучларини “Фавқулодда вазиятлар” режимига ўтказиш ҳамда авария-қутқарув ишларини олиб боришни ўз ичига олган бир неча босқичларда ўтказилди.

Шунингдек, ўқув машқи доирасида бир қатор ўқув нуқталарида махсус-тактик машқлари ўтказилди. Уларда қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш, вайроналар остидан ва йўл транспорт ҳодисасига учраган автомобиллардан жабрланганларни қутқариш,  биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш тадбирлари амалда синаб кўрилди. Шунингдек, “Ангрен-Поп” йўлналишида ҳаракатланувчи темир йўлда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий машқ ҳам ташкил этилди.

Умуман олганда довонда, айниқса, қишки мавсумда содир бўлиши мумкин бўлган турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Бунда асосан, довон бўйлаб ташкил этилган назорат-кузатув постларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, бириктирилган ҳудудларда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кутилмаган вазиятларни тезкор бартараф этиш, ҳарактланиш хавфсизлигини таъминлаш, бу борада қўшни постлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, маълумот алмашинувини таъминлаш ва бошқарув штабига ўз вақтида вазият тўғрисида ахборот бериб бориш ишлари бажарилди.

Бу каби тезкор тадбирларни бажаришда энг замонавий авария-қутқарув махсус техникалар, асбоб-анжомлардан кенг фойдаланилди ва ўтказилган ўқув машқларига малакали қутқарувчилар жалб этилди.

Икки кун давомида ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқининг якуний муҳокамаси идоралараро тезкор штаб биносида бўлиб ўтди. Унда кузатувчи ва экспертлар фикрлари тингланиб тегишли хулосалар чиқарилди.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech