Shrift o'lchami: A A A
Sayt rangi: A A A A
FVV ogohlantiradi:
23 iyul kuni ob-xavo joylarda o'zgaruvchan yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 m/s (54-72 km/soat) gacha kuchayadi. Harorat 38-41C issiq, shimol va janubiy hududida 42-43C issiq bo'ladi.

Ёнғин хавфсизлиги институти битирувчиларига диплом ва лейтенант унвонлари берилди

2019 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида ўтказилган тантанали маросимда институт курсантларига олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилди ва лейтенант унвони берилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги рахбарияти, жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ва  яқинлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслахатчиси - Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-лейтенант Т. Худайбергенов ва Институт бошлиғининг ўринбосари полковник Д. Тохтамуратовлар ўз нутқларида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунлари, давлатимиз рахбари томонидан соҳага оид қабул қилинган Фармон ва қарорлари ҳар томонлама етук, масъулият ва бурчни чуқур ҳис қиладиган ҳамда ўз касбини севиб ардоқлайдиган олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидладилар.

Сўнгги йилларда таълим муассасасининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, илм-фаннинг амалиёт билан интеграциялашувини кучайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ва иқтидорли ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этди. Айни пайтда, давлатимиз рахбарининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони асосида Ёнғин хавфсизлиги институтида негизида  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг ташкил этилаётганлиги қайд этилди.

Тадбирда битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилди ва лейтенант унвони берилди.

Тантанали маросимда сўзга чиққан битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўзларининг тилакларини ҳамда миннатдорчиликларини изҳор этишди.

O'xshash yangiliklar

Navoiy viloyatida ilon zararsizlantirildi

2019 yilning 22 iyun kuni soat 16:30da Navoiy viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi tezkor navbatchisiga Navoiy shahar G`alaba shox ko`chasida istiqomat qiluvchi A.A tomonidan uyida ilon korganli…

Самарқанд вилоятида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда

Маълумки, жорий йилнинг 16-22 июль кунлари республикамиз ҳудудига қўшни Туркманистон Республикаси орқали Эрон давлати ҳудудидан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши сабабли жойларда ҳарорат 44-450 даражагача…

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида назм ва наво кечаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисид…

Вазирлик делегацияси Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарларининг минтақавий форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Қўлдошев бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 11-12 июль кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари фавқ…

Davlat ramzlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech