Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Республика ўқув амалий семинари

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни “Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамиятида “Объектларда фуқаро муҳофазаси тузилмаларини шахсий таркибини тайёрлашнинг долзарб масалалари” мавзусида республика ўқув амалий семинари ўтказилди.

Семинарнинг мақсади - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 369-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўта муҳим ва тоифаланган объектларда Фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолиятини ташкил этиш ва доимий фаолиятини таъминлаш бўйича тажриба ошириш ҳамда ўз жойларида тадбиқ этиш.

Семинар пайтида иштирокчиларга, Фуқаро муҳофазаси институти ва Жиззах вилояти Аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази ходимлари томонидан аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва объектларда фуқаро муҳофазаси ташкил этиш бўйича кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юз берганда ҳаракат қилиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тайёрланган ўқув-услубий қўлланмалар, эслатмалар, қўргазмали қуроллар намойиш этилди.

Ушбу семинарга, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими (ФВДТ) таркибига кирувчи давлат  ва хўжалик бошқарув органлари, республика ҳудудидаги тоифаланган объектлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий объектларининг фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассислар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул ходимлари ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинди.

“Жиззах аккумулятор заводи” АЖда “Объект фуқаро муҳофазаси бошқарув органи ва тузилмаларининг техноген ҳусусиятли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда, шаҳар ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқининг амалий ҳаракатлари бошланди. Ўқув машқининг амалий ҳаракатида объект навбатчилик хизматларининг хабар бериш тартиби ҳамда шаҳар ФВДТ хизматлари билан ўзаро маълумот алмашувини амалда текшириш, юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича объект бошқарув органлари ва ФМ тузилмаларининг ҳаракатларини такомиллаштириш, объект бошқарув органлари, ФВДТ хизматлари томонидан фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш юзасидан ҳамкорликдаги режалари бўйича ҳисоб-китобларига аниқликлар киритиш, қарор қабул қилиш ҳамда мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш юзасидан ҳаракатларини кўриб чиқиш ҳамда фавқулодда вазият ҳудудларидан ишчи хизматчиларни эвакуация қилиш, вайрон бўлган ҳудудда инфраструктура тизимини тиклаш ишларини олиб бориш этиб белгиланди.

Ўқув машқи 3-босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда объект бошқарув органлари ва ФМ тузилмаларини юқори тайёргарлик режимига ўтказиш. Иккинчи босқичда фавқулодда вазиятларни оқибатларни бартараф этиш Штаби ишини мувофиқлаштириш. Профилактик тадбирларни ўтказиш ва қутқарув ишларини олиб бориш. Учинчи босқичда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш юзасидан тадбирлар амалга оширилди.

Ўқув семинар якунида, барча иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан яратилган “Объектларда фуқаро муҳофазаси тузилмалари ташкил этиш асослари” ва объектларда фуқаро муҳофазаси бўйича иқтисодиёт объектларида ишлаб чиқилиши лозим бўлган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлардан намуналар “СD” дискка электрон шакли кўчирилиб, тарқатилди.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech