FVV ogohlantiradi:
27 oktabr kuni ob-havo o'zgaruvchan bo'lib, yog'ingarchilik kutilmaydi. Faqatgina Qoraqalpog'iston Respublikasi va Xorazm viloyatida ayrim joylarda mayda yomg'ir yog'adi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 4-9*S iliq, kunduzi 15-20*S gacha iliq bo'ladi.

“Қамчиқ” довони: авария бартараф этилди

 

Жорий йилнинг 16 август куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари юк машинаси ва ҳаракатдаги юк поезди иштирокидаги авария оқибатларини бартараф этишди.

Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 185-километрида тахминан соат 1800 лар атрофида содир бўлган. Юк автомобили ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, юк поезди билан тўқнашув содир этган.

Қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида авария оқибатлари бартараф этилиб, довон йўлининг икки томонлама ҳаракати тикланди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech