FVV ogohlantiradi:
28-oktyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi, faqatgina Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlari bo'yicha ayrim joylarda yomg'ir yog'ishi mumkin. Shamol sharqdan g'arbiy yo'nalishga o'zgarib, 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikdan, ba'zi joylarda 17-22 m/s (61-79 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi 3-8*S iliq, shimolda 0-3*S sovuq, kunduzi 10-15*S iliq bo'ladi.

САМАРҚАНДДАГИ ҚУРИЛИШ МАЙДОНЛАРИДАН БИРИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўқув машқи режасига кўра, зилзила натижасида қурилиш майдонларидан бирида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат хизматларининг барча кучлари сафарбар қилинди ва улар ФВВ раҳбарлигида тезкор равишда шартли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишга киришдилар.

Ёнғин-қутқарув гуруҳлари томонидан ёнғин зудлик билан бартараф этилди. Шифокорлар, ўз навбатида, жабрланганларга ёрдам кўрсатдилар. Шундан сўнг махсус хизматлар алоқа воситаларини тиклаш ишларини амалга оширдилар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай ўқув машқлари кутилмаган фавқулодда вазиятлар юзага келганда, тегишли хизматларнинг тайёргарлик даражасини оширишга имкон беради.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech