Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

ЎҚУВ МАШҚИ ОЛДИДАН

Жорий йилнинг 19-21 август кунлари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Чуст туманларида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларнинг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ўтказиладиган қўмондонлик-штаб ўқув машқи олдидан  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида шахсий таркиб билан ўқув машқига тайёргарлик кўриш бўйича йўриқнома ўтказилди.

Йўриқнома жаарёнида бошқарма бошлиғи – Фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи генерал-майор Қ.Аҳмедов томонидан назарий   тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ўқув машқи режасига кўра, белгиланган ўқув нуқталаридаги шартли вазиятлар бўйича тўғри ҳаракат қилиш ҳамда эпидемик вазиятдан келиб чиқиб,  карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech