Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

ЭҲТИЁТСИЗЛИК ОҚИБАТИДА

Жорий йилнинг 18 август куни соат 11:43 лар атрофида “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига келиб тушган маълумотга кўра, “Қамчиқ” довонида жойлашган Қўшминор МФЙнинг аҳоли яшаш жойидан узоқда, яъни тоғли ҳудудининг юқори қисмига икки фуқаро дам олишга чиққан. Уларнинг бири эҳтиётсизлик оқибатида қияликдан тушиб кетган.

Дастлаб улар тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишган. Тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб келган, бироқ анча баландликдаги жабрланган фуқарони қуйига тушириб олишда қўшимча ёрдам кераклиги боис ҳолат юзасидан “Қамчиқ” қутқарув отряди ходимларига хабар берилган.

Шунга кўра, бошқарманинг қутқарув гуруҳидан оддий аскар Ж.Куранбаев етиб келган ва тез тиббий ёрдам ходимлари билан бирга жабрланувчини пастга олиб тушган...  

Ўз навбатида, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани марказий шифохонасига юборилди. 

Юртдошларимизга тоғли ва тоғолди ҳудудларда ҳаракатланганда, эҳтиёткор, огоҳ ва ҳушёр бўлишлари лозимлигини яна бир бор эслатиб қоламиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech