FVV ogohlantiradi:
27 noyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Faqatgina Qoraqalpog'iston Respublikasi, Xorazm va Navoiy viloyatlari bo'yicha ayrim joylarda yomg'ir va qor yog'ishi mumkin. Samarqand va Qashqadaryo viloyatlari bo'yicha kechqurun yomg'ir yog'ishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 5*S sovuq – 2*S iliq, kunduzi 5-10*S iliq bo'ladi.

Довонда юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 01:22 да “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқамаси навбатчи-диспетчерига А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 224 км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган.

Унга кўра, “Водий– Тошкент” йўналишда ҳаракатланган “ISUZU” русумли юк машинаси ҳамда “Damas”  русумли автотранспортлари иштирокида  ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда юк машинаси йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Мазкур вазият юзасидан воқеа жойига зудлик билан “Бешқўл” навбатчилик масканидан қутқарувчилар, йўл патрул хизмати ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари чиқишган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олганлиги боис Поп тумани Марказий шифохонасига етказилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech