Жорий йилнинг 20 август куни соат 13:35да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига, Жиззах шахар “Кўтарма” МФЙ Х.Дўстлиги кўчаси 2-уйда истиқоат қилувчи фуқаро Б.Ҳ. томонидан, унинг ити чуқур қудуқга тушиб кетганлиги бўйича мурожаат қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан, Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида 5 метр чуқурликдан итни олиб чиқиб, эгасига топширдилар.