FVV ogohlantiradi:
3 dekabr ob-havo o'zgaruvchan, Toshkent, Samarqand, Jizzax, Sirdaryo, Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlari bo'yicha ayrim joylarida mayda yomg'ir yog'ishi mumkin. Respublikamizning boshqa hududlarda yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 2*S sovuq - 3*S iliq, kunduzi 5–10*S iliq bo'ladi.

МАШҒУЛОТЛАРДАГИ МАШАҚҚАТ ЖАНГОВАР ВАЗИФАЛАРНИ САМАРАЛИ БАЖАРИШГА ЗАМИНДИР...

 

Мамлакатимизда барча иқтисодиёт тармоқлари билан бир қаторда қурилиш соҳаси ҳам жадал суръатларда олдинга қараб одимламоқда. Пойтахтимиз Тошкентда ҳамда вилоятлар марказларида баланд қаватли биноларнинг қурилиши шаҳримиз кўркига кўрк қўшмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қад кўтараётган осмонўпар биноларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлган ёнғинларни ўчириш ҳамда қутқарув ишларини олиб бориш ёнғин-қутқарув бўлинмалари олдига янгидан-янги вазифаларни қўяди. Бу эса ўз навбатида ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркибининг касбий тайёргарлигини янада оширишни тақозо этади.

Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган алоҳида режа асосида ёнғин-қутқарув гарнизони куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда 10 ва ундан юқори қаватли биноларда шартли равишда содир бўлган ёнғинларни ўчириш ҳамда қутқарув ишларини олиб бориш бўйича ёнғин ўчириш амалий тактик машқлари ўтказилмоқда.

Мазкур машқлар давомида асосий эътибор ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан баланд қаватли биноларда содир бўлган ёнғинларни кам талофат билан қисқа муддатларда бартараф этиш, бино ичида қолган инсонларни қутқариш, уларнинг мол-мулкини самарали эвакуация қилиш ҳамда ҳамкорликдаги хизматлар билан ҳамжиҳатликда ишларни ташкил қилишга қаратилмоқда.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мутахассислари томонидан бу борада бир қатор хориж давлатларининг тажрибаси ўрганилиб, улар асосида ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркибининг тайёргарлик дастурларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech