FVV ogohlantiradi:
25 fevral kuni ob-havo oʼzgaruvchan, yogʼingarchilik kutilmaydi. Аyrim joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, vaqti-vaqti bilan 25-28 m/s (90-101 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi 7-12*S sovuq, kunduzi 2-7*S sovuq, shimolda kechasi 17-22*S sovuq, kunduzi 8-13*S sovuq boʼladi.

Диққат! Эълон!

 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг  “Ҳудудларни муҳандислик муҳофазаси ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш” ва “Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза” кафедралари вакант профессор лавозимларига танлов эълон қилади.

Танловда профессор илмий унвони ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин.

 Танловда иштирок этиш учун аризалар 2021 йил 22 февралга қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент вилояти Қибрай тумани Геофизика қўрғони Анайбулоқ кўчаси 3-уй. Телефонлар – 71-266-50-23, 71-266-50-36, 71-266-50-27

 Фуқаро муҳофазаси институти

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech