Ру O'z En
FVV ogohlantiradi:
Texnik ishlar olib borilishi munosabati bilan sayt faoliyatida vaqtinchalik uzilishlar bo'lishi mumkin.

Чироқчи туманида "NEXIA” автомобилига ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлди

Бугун, 22 май куни соат 06:00да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 “Яккабоғ-Чироқчи” автомобиль йўлининг 29 км.да ҳаракатланиб кетаётган, “NEXIA” русумли автомобилида ўрнатилган газ-баллони ёрилиши юзага келди.

Бунинг оқибатида, автомобиль ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Aйни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech