FVV ogohlantiradi:
27 noyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Faqatgina Qoraqalpog'iston Respublikasi, Xorazm va Navoiy viloyatlari bo'yicha ayrim joylarda yomg'ir va qor yog'ishi mumkin. Samarqand va Qashqadaryo viloyatlari bo'yicha kechqurun yomg'ir yog'ishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 5*S sovuq – 2*S iliq, kunduzi 5-10*S iliq bo'ladi.

Юз берган ҳодиса ҳақида ахборот

 

2020 йил 21 ноябрь соат 19:16 ларда Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди, қолган қисмининг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида, деформацияга учраган.

ФВВ томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари вақтида уй вайроналари остидан соат 19:45да уй эгаси Х.Н оғир аҳволда олиб чиқилиб, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник касалхонасига ётқазилди, олиб борилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор соат 20:45да вафот этган.

Шунингдек, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида соат 23:06да уй эгасининг ўғли А.А. нинг жасади топилди.

Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши хонадон ёнидан ўтган ер ости газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, хонадонинг ертўла қисмига тўпланиши тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилиб, авария тиклаш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech