FVV ogohlantiradi:
6 dekabr куни ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 2-7*S sovuq, kunduzi 2–7*S iliq bo'ladi.

ФВВ АКАДЕМИЯСИДА «ВАТАНГА ҚАСАМЁД» ТАДБИРИ

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида биринчи босқич курсантларининг «Ватанга қасамёд» тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри, Академия профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи генерал-полковник Қобул Бердиев Академиянинг биринчи босқичига қабул қилинган курсантларни «Ватанга қасамёд» қабул қилганликлари муносабати билан табриклади. Ўз ўрнида, ушбу олий даргоҳ Академия мақомига эришгандан сўнг бу ерда илк маротаба «Ватанга қасамёд» тантанали тадбирининг ўтказилаётганлиги курсантлар учун фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиши, уларнинг зиммасига юкланган улкан масъулият  ўз танлаган касбларига умрбод содиқликни талаб этишини алоҳида таъкидлади.

Тантанали маросимда Академиянинг юқори босқичларида таҳсил олаётган, аъло баҳоларга ўқиётган ва жамоат ишларида ўрнак бўлаётган иқтидорли курсантлар – «Вазир стипендиантлари»   фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.  

— Мен болалигимдан ҳарбий хизматчи бўлишни орзу қилар эдим — дейди Усмон Мамаражабов — Мана бугун мен орзуимга етишиш йўлида ФВВ Академиясига ўқишга кириб, жонажон Ватанимизга, халқимизга муносиб фарзанд бўлиб, фуқароларимизнинг ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун бор куч-ғайратимни аямай хизмат қилишга тантанали Қасамёд қилдим. Бу ҳаётимдаги энг қувончли онлардан бири бўлиб, хотирамда бир умрга муҳрланиб қолади. Академияда чуқур билим олиш билан биргаликда, она-Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиб, мамлакатимиз равнақини оширишга, муҳтарам Президентимизнинг биз ёшларга билдираётган юксак ишончларини оқлашга ўзим ва сафдошларим номидан ваъда бераман.

Нафақат курсантлар, балки ота-оналарнинг ҳам бундан қувончи чексиз, албатта.

– Фарзандларимиз илк маротаба Она Ватанимизга, Президентимизга, Халқимизга муносиб хизмат қилиш йўлида қасамёд қабул қилишди. Улар орасида менинг ўғлим ҳам борлигидан фахрланаман — дейди Машҳура Ниёзова. — Бугунги тантанали тадбир кўзлари чақнаб, Ватанга хизмат қилиш йўлида ғайрат ва шижоатлари жўш уриб турган фарзандларимиз хотирасида бир умрга муҳрланиб, ўқиш ва хизмат жараёнида уларга юксак шижоат ва куч бағишлайди. 

Тадбир якунида Академиянинг Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи подполковник Савриддин Нажмиев  томонидан ижро этилган жонажон Ватанимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech