FVV ogohlantiradi:
28-oktyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi, faqatgina Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlari bo'yicha ayrim joylarda yomg'ir yog'ishi mumkin. Shamol sharqdan g'arbiy yo'nalishga o'zgarib, 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikdan, ba'zi joylarda 17-22 m/s (61-79 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi 3-8*S iliq, shimolda 0-3*S sovuq, kunduzi 10-15*S iliq bo'ladi.

МЎРИКОНЛАРНИ ТОЗАЛАШ, ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИНИНГ СОЗЛИГИНИ ТЕКШИРИШ: БУХОРО ВИЛОЯТИДА ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бири - Пешку туманининг "Жонгелди" аҳоли пунктида  бўлишди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида  қишлоқ аҳолисига куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда, шунингдек, уйларнинг мўриконларини тозалаш, иситиш печларининг яроқлилигини текшириш ишларида амалий ёрдам кўрсатдилар.

Бу каби профилактик тадбирлар ижтимоий объектларда ҳам олиб борилди.  Жумладан, бошқарма ходимлари маҳаллий қабристон ва унга туташ ҳудудларни тозалаш учун ҳашар уюштиришди.

Бундан ташқари, темир дафтарга киритилган фуқаролар учун озиқ-овқат ёрдамлари етказиб берилди.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech