FVV ogohlantiradi:
3 dekabr ob-havo o'zgaruvchan, Toshkent, Samarqand, Jizzax, Sirdaryo, Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlari bo'yicha ayrim joylarida mayda yomg'ir yog'ishi mumkin. Respublikamizning boshqa hududlarda yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 2*S sovuq - 3*S iliq, kunduzi 5–10*S iliq bo'ladi.

ҲАМКОРЛИКДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Хоразм вилояти ФВБ ҳамда Фавқулодда вазиятларда улранинг олдини олиш  ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқида даволаш масканларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, беморлар ва ишчи-ходимларни хавфсизлигини таъминлаш ва хавфсиз жойларга эвакуация қилиш ҳамда хаёт фаолияти маромини таъминлашда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ўрганилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech