FVV ogohlantiradi:
3 dekabr ob-havo o'zgaruvchan, Toshkent, Samarqand, Jizzax, Sirdaryo, Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlari bo'yicha ayrim joylarida mayda yomg'ir yog'ishi mumkin. Respublikamizning boshqa hududlarda yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 2*S sovuq - 3*S iliq, kunduzi 5–10*S iliq bo'ladi.

РАСМИЙ ХАБАР

Куни кеча интернет ресурсларидаги манбаларнинг бирида Жиззах вилояти Шароф Рашидов  туманида  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аскарларининг пахта теримига жалб қилинганлиги тўғрисида асоссиз хабар тарқалди.

Хабарингиз бор, айни мавзуда вазирлик томонидан бир неча бор бу каби фейк хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб, расмий хабарлар берилган эди.

Айни вақтда ФВВ тизимидаги ҳарбий хизматчи ва хизматчилар ўз хизмат вазифаларини бажаришмоқда.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқароларимиздан тарқалаётган асоссиз, нотўғри хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб қолади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech