FVV ogohlantiradi:
26 yanvar kuni ob-havo o'zgaruvchan bolib Toshkent, Samarqand, Jizzax, Sirdaryo, Andijon, Namangan, Fargona viloyatlarida yomg'ir, qor yogishi mumkin. Qolgan hududlarda yogimgarchilik kuzatilmaydi Shamol sharq'dan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 4-9* C iliq' bo'lib ayrim joylarga tuman tushishi mumkin.

«ЁНҒИН ЎЧИРИШ АМАЛИЙ СПОРТИ»НИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БИРИНЧИЛИГИ

Барчамизга маълумки Мухтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Бундай эътиборга спортчиларимизни ўтказилаётган нуфузли халқаро мусобақаларда эгаллаётган юқори натижалари яққол мисол бўла олади.

Дарҳақиқат, инсоннинг жисмоний чиниқишида ва руҳан баркамол бўлишида, ўз имкониятларини намоён этиб, етук шахс сифатида шаклланишида спортнинг роли беқиёсдир.

Айни шу мақсадда, Хоразм вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 14 август кунидаги “Ёнғин ўчириш амалий спорти мусобақаси бўйича вилоят биринчилигини ўтказиш тўғрисида”ги 201-сонли буйруғига асосан шаҳар ва туманлар миқёсида беллашувлар ўтказилди.

Спортчилар мусобақада 4 та тур бўйича, яъни “100 метрга тўсиқлар оша югуриш”, “Уч тирсакли нарвонда ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш”, “4х100 метрга югуриш эстафетаси” ва “Жанговар ёйилиш” турлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Ўтказилган мусобақанинг “100 метрга тўсиқлар оша югуриш” тури бўйича фахрли 3-ўринни Қўшкўпир тумани, 2-ўринни Урганч тумани
ва 1-ўринни Урганч шаҳри терма жамоалари эгаллашди.

“Уч тирсакли нарвонда ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш” турида 3-ўринни Янгиариқ тумани, 2-ўринни Хонқа тумани ва 1-ўринни Урганч шаҳри терма жамоалари эгаллашди.

“4х100 метрга югуриш эстафетаси” турида 3-ўринни вилоят ЁХБ 5-ХЁХҚ, 2-ўринни Қўшкўпир тумани ва 1-ўринни Урганч тумани терма жамоалари эгаллашди.

“Жанговар ёйилиш” турида эса 3-ўринни вилоят ЁХБ 5-ХЁХҚ, 2-ўринни Хазорасп тумани ва 1-ўринни Урганч шаҳри терма жамоалари эгаллашди.

Беллашувларда умумжамоа хисобида 3-ўринни Урганч тумани терма жамоаси, 2-ўринни Янгиариқ тумани терма жамоаси ва фахрли 1-ўринни Урганч шаҳар терма жамоаси эгаллаб, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлишди.

Мусобақада фаҳрли ўринни эгаллаган спортчилар диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирланишди.

Сафларимиз етук жисмоний тайёргарликка эга бўлган, касб маҳорати юксак, маънавий ва ахлоқий баркамол кадрлар билан мустаҳкамланмоқда. Ўтказилган мусобақа ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилади.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech