Куни кеча барчанинг эътиборини ўзига тортган ва ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган пойтахтнинг Яшнобод туманидаги "ORIENT LOGISTIK СENTER" МЧЖ қўшма корхонасига қарашли омборхонада юз берган ёнғин мурракаблиги, давомийлиги ва майдони нуқтаи назаридан ўта жиддий ёнғин сифатида баҳоланмоқда.
Уни бартараф этиш учун йигирмадан зиёд ёнғин-қутқарув автотехникаси, бир дона ёнғин-қутқарув поезди ва 6 дона сув ташиш автотехникалари жалб этилган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари бевосита Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан амалга оширилди.
Ёнғин 18 март куни тахминан соат 20 ларда бошланган бўлса, орадан салкам етти соат ўтиб бартараф этилган.
Бирламчи таҳлилларга кўра мутахассислар томонидан ёнғин омборхонада сақланмаслиги лозим бўлган юк кутарувчи механизациялаштирилган транспортнинг электр тизимида авариявий ҳолат юзага келганидан деб тахмин қилиниб, унинг катта майдонга тарқалиши ва кўп вақт ичида давом этгани, ушбу омборхонада аралаш ҳолда кўп миқдорда канцелярия маҳсулотлари, гул қоғозлар, полиэтилен ўрам маҳсулотлари, қуруқ эфир моддаси, шунингдек омборхонада ёнғин хавфсизлиги талабларига зид равишда меъёридан ортиқ ёнувчи мотор мойи сақланганлиги сабаб бўлган.
Албатта қаттиқ моддалар сақланадиган омборхоналарга, норма ва қоидалар билан белгиланган талаблар ёнувчи суюқликлар сақланадиган омборхоналарга белгиланган талаблар анча фарқланади. Негаки, бу каби биноларда ёнғин юз берганда, ёнувчи суюқликлар идишлардан оқиб майдон бўйича тарқалишини, ёниш жараёнида жуда катта ҳароратнинг ажралишини ва бошқа тасирларни инобатга олган ҳолда лойхалаштирилади.
Юқорида келтирилган ёнғинни келиб чиқиш сабаблари асосан ташкилот мутасадилари томонидан объектда ҳар кунлик ёнғин хавсизлиги режимини назорат қилинмаганлиги билан боғлиқ бўлган. Юқорида келтирилган товар-моддий бойликларнинг сақланиши ҳар куни ўзгариб ва алмашиб турган.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги товар-моддий бойликларнинг сақланиши, шунингдек ёнғин хавфсизлиги норма ва қоидаларга амал қилиниши бўйича муттахассислар тавсиясига амал қилишларини сўраб қолади.