Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Ёш қутқарувчи кўнгиллилар клуби жамоаси Белорусия Республикасида ўтказилаётган XVII-Халқаро Ёш қутқарувчилари мусобақасида иштирок этиш учун етиб боридилар.
Бўлиб ўтаётган мазкур мусобақада 14 та давлатдан 15 та жамоа иштирок этади. Булар, Азарбайжон, Арманистон, Белорусия, Болгария, Грузия, Германия, Қирғизистон, Латвия, БАА, Польша, Россия, Россия 2, Сербия, Ўзбекистон ва Украина жамоалари.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар мамлакатимиз шаънини химоя қилатёган жамоамиз “Визитная карточка”, «Эстафета на воде», “Пожарная эстафета” каби қатор босқичлардан муносиб тарзда ўтдилар.
Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақа жорий йилнинг 13 июль кунига қадар давом этади.