Аввал хабар берганимиздек, бугун 21 март куни соат 10:35 да
А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисмида “Тошкент – Водий” йўналишида ҳаракатланган нефт ташишга мўлжалланган махсус юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига ағдарилган. Натижада юк автомобилига ортилган битум маҳсулоти ерга тўкилган. Ёнғин содир бўлмаган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг 3 та махсус техникаси етиб бориб, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса оқибатларини бартараф этдилар.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Довонда автомобилларнинг икки томонлама хавфсиз ҳаракати давом этмоқда.