Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сонли “2018 йилда турар жой қурилишини ривожлантиришнинг мақсадли дастурларни хаётга тадбиқ этишнинг самарали чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Жорий йилнинг 23 май куни Андижон шаҳрининг Қўшариқ дахасида янгидан бунёд этилаётган қўп қаватли уй хонадонлари вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-лейтенант Т.Худайбергенов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдирахмоновлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 нафар ҳарбий хизматчилар ва 21 нафар қутқарувчи ходимларига янги уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида уй эгалари томонидан маҳалла фаоллари ҳамда масжид қориларини таклиф этган ҳолда эҳсон қилиниб, 380 нафар меҳмонларга дарстурҳон ёзилди.