Shrift o'lchami: A A A
Sayt rangi: A A A A
FVV ogohlantiradi:
22 avgust kuni ob-xavo o'zgaruvchan yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol shaqgan g'arbga 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 (54-72 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 30-35 C issiq bo'ladi.

Ангрен шаҳрида футбол мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигини кенг нишонлаш, муносиб кутиб олиш мақсадида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида, жорий йилнинг 12 август куни Ангрен шаҳрида спортнинг футбол тури бўйича сектор рахбарлари кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси, Ангрен шаҳар Ёнғин қутқарув қисми, Ангрен шаҳар Ички Ишлар бўлими, Ангрен шаҳар Давлат Солиқ инспекцияси жамоаси ҳамда Ангрен шаҳар Миллий Гвардия бўлими жамоалари ўзаро куч синашди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа кўтаринки руҳда ҳамда ўзига хос кескин курашларга бой бўлди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар ва иштирокчилар Ангрен шахар “Ёшлар иттифоқи” кегаши томонидан “Фахрий ёрлиқ”, “Диплом” ва кўчма Кубог билан тақдирландилар.

Бу каби спорт мусобақаларининг мунтазам ўтказилиб борилиши, келгусида ҳарбий хизматчилар, хизматчи қутқарувчилар ва ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, қолаверса, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга дастуриламал бўлиб хизмат қилади.  

 

O'xshash yangiliklar

Қудуқга тушиб қолган ит чиқариб олинди

Жорий йилнинг 20 август куни соат 13:35да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига, Жиззах шахар Кўтарма МФЙ Х.Дўстлиги кўчаси 2-уйда истиқоат қилувчи фуқаро Б.Ҳ. томонидан, …

Hashar elga yarashar

Asrlar osha shakllanib, avloddan-avlodga meros bo`lib kelgan milliy qadriyatlarimizdan biri bu ommaviy bayramlar oldidan yurtimizda umumxalq hasharlarini otkazish, obodonlashtirish tadbirlarini amalg…

Ўз вақтида ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 15 август куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига соат 14:34да Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида Дамас, Жигули ва Ласетти русумидаги автомобиллар иш…

Навоий вилоятида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Дарҳақиқат, республикамизнинг олис ҳудудларида юзага келиши му…

Байрам арафасида қўшалоқ тўй

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Навбаҳор туманинг марказида замонавий лойиҳа асосида туман ФВБ ЁХБ бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бинонинг тантан…

Davlat ramzlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech