FVV ogohlantiradi:
21 yanvar kuni ob-havo o'zgaruvchan, ayrim joylarda Korakalpok, Xorazm, Buxoro va Navoiy viloyatlarining ayrim joylarida kor yomg'ir yog'ib tuman tushishi mumkin. Shamol garbdan 7-12 m/s (25-43 km/soat). Harorat 0-5 C iliq' bo'ladi.

ҚАРШИ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 20 декабрь кунига қадар мамлакатимиз ҳудудида «Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги» ўтказилмоқда. Бу борада Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, 2019 йил 13 декбарь куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Қарши Халқаро аэропортининг авария хизмати, Тез тиббий ёрдам ва бошқа дахлдор хизматлар билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўтказилган машғулотда, шартли ҳалокат даврида 36 нафар жабрланган инсонларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам бериш жараёнлари қисқа вақт ичида бажарилди. Шунингдек, шартли авария ҳолатини тез ва самарали бартараф этиш ва шу каби фавқулодда вазиятларда ишчи-хизматчиларнинг тўғри ҳаракатланиш бўйича билим ва кўникмалари амалда синовдан ўтказилди.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech