FVV ogohlantiradi:
8 avgust kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi, faqatgina Qoraqalpog'iston Respublikasi va Xorazm viloyatida ayrim joylarda qisqa muddatli yomg'ir yog'ib, momaqaldiroq bo'lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi, 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 33-38*S issiq bo'ladi.

Байрам арафасида қўшалоқ тўй

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Навбаҳор туманинг марказида замонавий лойиҳа асосида  туман ФВБ ЁХБ бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида ФВВ, Навоий вилояти хокимлиги, ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Замонавий кўринишда қурилган ушбу бино барча қулайликларга эга бўлиб, ходимлар учун барчка шароитлар, юқори бўлган хизмат хоналари, мажлислар зали, ошхона ва дам олиш хонаси мавжуд. Шахсий таркибнинг жангавор шайлигини ошириш мақсадида спорт зали ҳамда футбол ва волейбол ўйингохлари ҳам ташкил этилган.

Шунингдек, тадбир давомида вилоятнинг олис туманларида жойлашган ФВБ бўлимларига махсус қутқарув асбоб анжомлари топширилди.

Қувонарлиси, қурбон Хайити  муносабати ФВБ ЁХБ фаолият олиб бораётган ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида уларнинг беш нафар оиланинг фарзандларига суннат тўйи ва бир нафар ходимнинг никоҳ тўйи ўтказилди ҳамда уларга қиматбахо совғалар тақдим этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech